14 Июнь 2018
Бешкент шаҳридаги уйлар ўз эгаларига топширилди

2018 йил 11 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Бешкент шаҳри марказида барпо этилган “Ёшлар хиёбони”,  “Нуронийлар”  маскани ва ногиронлар учун қурилган махсус янги уйларни ўз эгаларига топшириш тантанаси бўлиб ўтди. 

Маросимда вилоят ҳокими З.Рузиев, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Я.Инаятов, вилоят касаба уюшмаси раиси Э.Ражабов ҳамда вилоят ва туман фаоллари иштирок этдилар. 

Тадбирда вилоят санъаткорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист О.Халилова, “Шуҳрат” медали соҳиби У.Қувватов, хонандалар О.Исмоилов, Н.Исмоилова, И.Жуманов ҳамда “Насаф гўзаллари”, “Зарб” доирачилар гуруҳи, “Момогул” фольклор этнографик халқ ансамбли томонидан концерт дастури ҳамда дорбозчиларнинг чиқишлари намойиш этилди. 

 

Охирги янгиланиш: 18.08.2018 | 19:15