14 Июнь 2018
Маданият вазирлиги тасарруфидаги Олий таълим муассасаларида қабул бошланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3769-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик тасарруфидаги Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография Олий мактабида янги ўқув йили қабул жараёнига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Қабул жараёнига тайёргарлик ишлари ўз муддатларида ва юқори савияда ташкил этилди ҳамда қабул комиссияси аъзолари жорий йилнинг 15 июнь кунидан бошлаб белгиланган манзилларда ўз иш фаолиятини бошлайди.

Вазир қабул комиссияси аъзоларига, қабулни сифатли ўтказиш бўйича  ўз таклиф ва маслаҳатларини берди.

 

Охирги янгиланиш: 18.06.2018 | 18:39