05 Июль 2018
Покистонлик ёшлар-Қўғирчоқ театрида

Республикамизда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора –тадбирлар бугунги кунда самарали тарзда давом этмоқда. Маданият ва санъат соҳасида эришаётган ютуқларимизни, тарихий обидаларимизни юртимизга келаётган туристларга намоён этишимиз ва уларнинг маданиятини ҳам имкон даражасида ўрганиб боришимиз зарур. Шу муносабат билан Андижон вилояти қўғирчоқ театрига Покистон Республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ меҳмонлар театрнинг муҳташам биносида мароқ билан сайр қилишди.

Қўғирчоқ театридаги шарт-шароитлар билан танишиб, ижодий ходимларнинг қўғирчоқ ўйнатиш санъатини кўзларида қувонч билан томоша қилишди. Музейдаги экспонат қўғирчоқларни кўришиб ҳайратларини яшира олишмади. Театр директори Бекзод Қурбонов меҳмонларни шаҳсан ўзи тилмоч ёрдамида бино билан таништириб чиқди.

Чим устидаги хоккей уйнайдиган Покистон ёшлари вилоятимиздаги қўғирчоқ театридан шодон кайфиятда чиқиб кетишди.

 

Мансурбек Рўзиев

Андижон вилояти қўғирчоқ театри бадиий эмакдоши

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59