07 Июль 2018
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг тақдимномаларининг ижроси ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишининг олдини олиш ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 478-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш хусусида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнларида белгиланган топшириқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги ПҚ-3812-сон қарори ижроси тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3656-сон қарорига асосан Шаҳрисабз шаҳрида “Мақом анжумани”ни ўтказишига тайёргарлик кўриш ҳамда 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарорининг ижро ҳолати тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарори билан тасдиқланган 2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси доирасида жойларда амалга оширилган ишларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, республикадаги мавжуд маданият ва аҳоли дам олиш марказларини хатловдан ўтказиш, уларнинг ҳолати ва уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш ҳамда уларни мақбуллаштириш мақсадида 2018-2022 йилларда босқичма-босқич янгидан қуриш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш хусусида сўз борди.

Туркистон саройига йиғилган 200 нафардан ортиқ маданият ва санъат соҳасида иш фаолиятини олиб бораётган раҳбарлар билан барча мавзуларда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиқ суҳбат олиб борди. Соҳани ривожлантириш учун қилинаётган кенг қўламли ишлар билан биргаликда, бир қатор қамчиликларга ҳам йўл қўйлаётганлиги, бу борада коррупцияга берилаётган раҳбарларга нисбатан чоралар қўрилаётганлиги таъкидланди, “агар коррупцияга йўл қўйлаверса, биз маънавий бузуқликдан қутулолмаймиз”-деди вазир ҳамда маданият ва санъат соҳасида фидоий инсонлар ишлаш зарурлигини таъкидлади.

Мажлисда алоҳида маданий мерос объектларига урғу берилди, уларнинг ҳозирги кундаги ҳолати, сони ва бу борада амалга ошириш зарур бўлган ишларни белгилаб берилди. Вазир таъмир талаб маданий мерос объектларини реставраторларнинг камлиги боис объектларни консервация қилиш чораларини кўриш, уларни фақат мутахассис ёрдамида тиклаш ишларини амалга ошириш зарурлигини эътироф этди.

Айрим вилоятларда бу борада қўйилган камчиликларни бартараф этмаган раҳбарларга нисбатан “огохлантириш”, “ҳайфсан” эълон қилинди ва бир қатор вилоят инспекциялари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Вазир республикадаги театр ва музейларнинг иш фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги, давлат ҳусусий шерикчилиги асосида янги изланишлар жорий этиш зарурлини айтиб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22