07 Июль 2018
«И.Жулимбетовнинг ижодида ўтмиш ва ҳақиқатнинг ифодаланиши» номли кўргазмаси ташкил этилди

2018 йил 6 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Ўзбекистон ёшлар уюшмаси мукофотининг совриндори, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби И.Жулимбетовнинг 60 йиллик таваллуд кунига бағишланган «И.Жулимбетовнинг ижодида ўтмиш ва ҳақиқатнинг ифодаланиши» номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

Ҳозирги замон томошабинлари ўзларининг хар ҳил дунёқарашга эга эканлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Айрим томошабинларни реализм йўналишида ишланган картиналар қизиқтирса, бошқалари авангард йўналишида ишланган санъат асарларини томоша қилиб завқланади, айрим томошабинлар эса хар қандай йўналишда ишланган асарлардан ўзларига керакли бўлган тушунчаларни қабул қилиб олишади.

Мазкур кўргазмада хар қандай дунёқарашдаги томошабинларга бирдек манзур бўладиган, бирдек завқлантирадиган хар ҳил усулда ишланган картиналар ва булардан ташқари керамика асарлари ҳам жой олган. И.Жулимбетов портрет, пейзаж, натюрморт ва абстракт композициялар яратган. У ўзининг ички туйғуларини, руҳий кечинмаларини ранглар орқали хар ҳил композицияларда ифодалаб бера олган.

Ибраим Жулимбетов Қорақалпоғистоннинг энг моҳир рассомларидан бири, шу билан бирга у моҳир кулолчи. У 1958-йили Кегайли районида дунёга келган. 1979-йили Ж.Шамуратов номидаги давлат санъат билим юртини, 1986-йили А.Островский (ҳозир К.Беҳзод номида) номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг кулолчилик ва ҳайкалтарошлик факультетини тамомлаган.

Ушбу кўргазмада унинг ижодидаги энг дастлабки даврлардан ҳозирги кунгача бўлган оралиқда ишланган 60 дан ортиқ асарлар жой олган. Унинг асарлари ўзига хос колористик ечимга эга эканлиги, жанрли ва мавзу жиҳатидан хар ҳил кўринишга эга эканлиги билан фарқ қилади. Кўргазмада рассомнинг картиналари билан бир қаторда кулолчилик йўналишида ишлаган асарлари ҳам жой олган - булар декоратив идишлар, композициялар ва достон қаҳрамонлари.

Жулимбетовнинг ижодининг катта қисми замондошларимизнинг образлари акс эттирилган картиналардан ташкил топган. Мазкур картиналарда образнинг ташқи кўринишини акс эттириш билан биргаликда, унинг феьл-атворини, кайфиятини аниқ кўрсата олган.

Рассом ҳозирги кунда ҳам самарали меҳнат қилиб, кўпгина кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 

Охирги янгиланиш: 15.12.2018 | 15:08