08 Июль 2018
Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори олийгоҳдаги қабул жараёнини кўздан кечирди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири - Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Б.Сайфуллаев Ўзбекистон давлат консерваториясида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини кузатиб, ўрганиб чиқди.

Консерваторияда ўқиш истагини билдираётган ёшлар билан суҳбат ўтказди. Санъат ва маданият соҳасида етук мутахассис бўлиш учун консерватория таълим тизимининг ўзига ҳос нозик томонларини абитуриентларга тушунтириб ўтди.

Шу билан бирга олийгоҳда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди, тегишли қурилиш раҳбарларига таъмирлаш ишлари бўйича зарур бўлган ўз маслахатларини бериб, амалга оширилаётган қурилиш ишлари 2018-2019 ўқув йилига тайёр ҳолатида бўлиши тўғрисида эслатиб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 14.12.2018 | 11:04