10 Июль 2018
Консерваторияда Япон мусиқаси

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Орган залида 7 июль  куни яна бир мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги  Элчихонаси биргаликда ташкил этишди. Биринчи маротаба Ўзбекистонда Япон мусиқа маданиятида асрлар давомида шаклланган “Рокёку” мусиқий жанрига тегишли асар жонли ижро этилди. Япон Анъанавий жанрларининг ижроси ўзбек миллий қадриятларидан ўрин тутган “Алпомиш”, “Гўр ўғли”, “Авазхон” ва бошқа кўплаб достонларнинг  шакл-шамойили  ва унинг  мазмун моҳияти бўйича 2 халқнинг азалий қадриятларини, уларнинг узвий боғлиқлигини ўзида намоён этди. Мохир Япон ижрочиси  Нанафуку Тамагава концертга ташриф буюрган мухлислар олдида ўзининг юксак ижрочилик маҳоратини намойиш этди. Кўп йиллик тарихга эга бўлган 2 халқнинг бундай учрашувлари дўстлик ришталарини янада мустахкам  боғланишига хизмат қилади. Сўзга чиққан Япониянинг Мухтор эълчиси Ноубоки Ито ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси биринчи проректори профессор А.Мансуров бундай тадбирлар ўзбек япон халқларининг янада маданий яқинлашувига хизмат қилади деб эътироф этдилар.

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2018 | 21:18