11 Июль 2018
Шаҳрисабз шаҳрида “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик жараёнлари

     Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида Шахрисабз шаҳрида бўлди.

     Тайёргарлик ишлари билан танишиш давомида Шахрисабз шаҳрининг Оқ сарой ҳудудидаги майдонларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлаш масаласи муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда тайёрланган таклифлар Республика Ташкилий-қўмитага тақдим этиш учун тайёрланди.

     Ҳар бир ҳудуд ўзига бириктирилган майдонларни ўз ҳудудига хос бўлган тарзда бадиий безаш бўйича лойиҳа(эскиз)ни тайёрлаш, тайёрланадиган сценарий ва дастурга асосан мақом ижрочилари, фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, карнай-сурнай гуруҳлари, цирк артистлари, оилавий ансамбллар, бахшилар, театр жамоаларини кенг жалб этиш, қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғаларни тараннум этадиган куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр билдирилди.

      Мазкур анжуманнинг бадиий қисмида иштирок этиш учун вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўқувчилар ва тўгарак қатнашчилари томонидан тайёрланган “Сараҳбори наво”, “Сараҳбори оромижон”, Рост мақомидан “Соқиномаи савти калон” каби мақом туркумларидан намуналар эшитилди ҳамда таклиф ва тавсиялар берилди.

 

Охирги янгиланиш: 16.07.2018 | 21:18