12 Июль 2018
Ўзбекистон давлат консерваториясида магистратура битирувчиларига диплом топширилди

      Ўзбекистон давлат консерваториясининг муҳташам Орган залида магистратура босқичи битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимни Ёшлар билан ишлаш проректори С.Азизбоев очиб, барча битирувчиларни ушбу қувончли кун билан табриклади ва уларнинг келгусидаги касбий фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

      Тадбирда магистрантларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, ёшларга Ватанимиз равнақи йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишлари учун оқ йўл тилашди. Шундан сўнг битирувчиларга дипломлар тантанали тарзда топширилди.

       Жорий 2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон давлат консерваторияси магистратура босқичини 21 нафар талаба 9 мутахассислик бўйича тамомлади. Битирувчилар орасида Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи, контсертмейстер сифатида ишда қолаётганлари бор, шунингдек, истиқболда илмий фаолият билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган битирувчилар талайгина. Биз барча битирувчиларга омад тилаймиз ҳамда келгусида мамлакатимиз мусиқа санъатини янада ривожлантиришда уларга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 23:05