12 Июль 2018
Самарқанд вилояти маданият ва санъат ходимлари ёзги болалар оромгоҳларида

   Болалар оромгоҳларида болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

     Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси томонидан 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида вилоятда мавжуд 23 та доимий оромгоҳларда ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда қизғин иш олиб борилмоқда.

      Эрталабки бадантарбия жараёнида болаларнинг кайфиятини кўтарадиган классик, миллий ва эстрада куй-қўшиқлари оромгоҳ бўйлаб баралла янграши, “Оромгоҳларда театр куни” шиори остида вилоятда мавжуд 4 та театрлар (Вилоят мусиқали драма театри, Вилоят рус драма театри, Вилоят қўғирчоқ театри ва Каттақўрғон шахар драма театри)томонидан 17 та спектакллар намойиши, шаҳар туманлардаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият кўрсатиб келаётган Халқ драма театрлари ва Халқ қўғирчоқ театрларининг спектакллари намойиши, вилоятда фаолият олиб бораётган 28 та Халқ ва намунали ансамбллари, фольклор жамоаларининг концерти ҳар бир бир оромгоҳнинг маданий дастуридан ўрин олган.

 

 

        Ёз давомида вилоятдаги барча ёзги оромгоҳларда шаҳар ва туман Маданият бўлимлари ҳамкор ташкилотлар билан ҳар бир оромгоҳда маънавият хоналари, кутубхоналар, концерт майдончалари, маънавий-маърифий тадбирларга мос тарзда жиҳозланиб, мусиқа анжомлари ҳамда овоз кучайтиргич асбоблари билан тўлиқ таъминланишига эришган.

         Бундан ташқари, оромгоҳларда ўтказилаётган турли тадбирларда вилоятнинг санъат усталари, шаҳар, туман маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият олиб бораётган “Бешқарсак”, “Чавқи”, “Сарбози” фольклор-этнографик Халқ ансамбллари, “Зарбулоқ”, “Оқ олтин”, “Сирожиддиновлар” “Жомбой тароналари”, “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамблларининг ижрочи ёшлари, шоир ва ёзувчилари ҳамда турли бадиий жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчи ва ўқитувчилари фаол иштирок этмоқдалар. 

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 23:05