12 Июль 2018
Термиз археология музейига Эрон Ислом Республикаси элчисининг ташрифи

      Жорий йилнинг 10 июль куни Термиз археология музейига Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғоразий ташриф буюрди. Элчига Термиз Давлат университети Тарих факултети ўқитувчиси Жалолиддин Мирзаев томонидан экскурсия ўтказилди. Экскурсия давомида элчини Сурхон воҳасининг бой тарихи, маданияти, урф-одатлари ва аньаналари билан таништирилди. Элчи  ўзининг Сурхон воҳаси тарихи  ва Термиз археология  музейига нисбатан илиқ фикрларини музей хотира китобига ёзиб қолдирди.    

 

 

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 23:05