12 Июль 2018
Ўзбекистон Давлат табиат музейида очиқ эшиклар куни

  Ўзбекистон Давлат табиат музейи 1876 йил 12 июлда табиатшунослик, антропология ва этнография билан қизиқувчилар ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, ушбу музей нафақат Ўзбекистон балки бутун Марказий Осиёнинг дастлабки йирик илмий-маърифий муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

     Музейнинг асосий вазифаси аҳоли ўртасида ўлка табиатини ўрганиш, музейда ва музейдан ташқарида илмий-маърифий ишларни олиб бориш ҳисобланади.

     Ўзбекистон Давлат табиат музейининг кўргазма залларида  ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, органик дунё эволюцияси, одамнинг пайдо бўлиши, республика табиати, унинг бойликлари, турли ҳайвон тулумлари ва бошқа жуда кўплаб экспонатлар, коллекциялар ва кўргазмали материаллар жой олган.

   Ўзбекистон Давлат табиат музейида ўзининг 142 йиллик фаолияти давомида табиат, атроф-муҳит ва экология софлигини сақлашга ва ёш авлодда  миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантиришга қаратилган турли кўргазмалар ўтказиб келинмоқда ва бу анъана муттасил давом этиб келмоқда.

     Музей ташкил топган кун муносабати билан 2018 йил 12 июль куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар Ўзбекистон Давлат табиат музейида барча ёшдаги ташриф буюрувчилар учун очиқ эшиклар куни ўтказилади.

     Барчангизни музейга таклиф қиламиз!

Охирги янгиланиш: 16.11.2018 | 23:05