08 Август 2018
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Қорақалпоғистон Республикасида

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида “Бердақ” номли мусиқали драма театрида Қорақалпоғистон Республикаси маданият муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири Айтмуратов Пулатбай Қорақалпоғистон Республикаси ёш томошабинлар театрига директор лавозимига ўтказилди ҳамда Турдиев Қалбай Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири лавозимига тайинланди.

Турдиев Қалбай Қорақалпоғистон Республикаси “Бердақ” номли мусиқали драма театрининг раҳбари эди, бугундан ушбу театрга Жанабай Ўтепбергенов раҳбарлик қилади.

Вазир томонидан бир қатор раҳбарлар лавозимларга тайинлагандан сўнг, ҳудуддаги маданият масканларини кўздан кечирди.

Шу билан бирга, вазир И.Савицкий номидаги музейнинг экспонатларини интентаризация (хатлов) жараёни билан танишди.

Ҳар бир ҳудудда вазир фуқаролар қабулини ўтказади, бугун ҳам Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикаси “Бердақ” номли мусиқали драма театрида фуқароларни қабул қилди,

уларнинг муаммо ва камчиликлари юзасидан мурожаатлари жойида ва ўз вақтида хал этилишида раҳбарларга топшириқ ва вазифалар берди.

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2018 | 17:50