09 Август 2018
Новосибирск сафари олдидан

   Юртбошимизнинг ижодий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, моддий-техник  базасини мустахкамлаш, уларга хомийлик қилиш борасидаги ғоя ва таклифлари хаётга изчил татбиқ этилмоқда.

  Жумладан, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри  ижодий ходимларининг Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига ижодий сафари харажатларини қоплаш мақсадида Хоразм  вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи  Фарход Эрманов ташаббуси билан ҳокимият  томонидан ўттиз икки  миллион сўм миқдорида беғараз  моддий хомийлик ёрдами кўрсатилди.

     Бу эътибор ва рағбатдан руҳланган ижодий жамоа халқаро саҳналарда бор маҳоратини кўрсатиб, ўзбек қўғирчоқ санъати ҳамда миллий қадриятларимизни  Новосибирскда намойиш этиш  мақсадида айни кунларда қизғин репетиция жараёнларига киришган.  21-23 сентябрда бўлиб  ўтадиган томошаларда “Афанди ҳангомалари” ва  “Хива лазгиси”  спектакллари  рус тилида намойиш этилади. 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2018 | 17:50