09 Август 2018
“Мовий контейнер” Ўзбекистонда

2018 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Умид Қўқонбоев DCKD Немис-Хитой ташкилоти раҳбари Тзянь Го билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик асосида “Мовий контейнер” номи билан Германиядан Ўзбекистонга ташриф буюрадиган маданият ва санъатни тарғиб қилувчи поезд ҳақида сўз борди. Ушбу “Мовий контейнер” 25та давлатдан ўтиб, Ўзбекистонга сентябрь ойининг 20 саналарида келиши кутилмоқда, бунда Италия, Греция, Австрия, Швецария, Туркия, Эрон, Туркманистон санъат аҳли ўз ижодларини Ўзбекистон давлатида намоён этишади. Ўтказиладиган тадбирлар режаси кўшимча тарзда маълум қилинади.

Охирги янгиланиш: 15.10.2018 | 11:56