09 Август 2018
Нашрда ҳамкорлик алоқалари

    Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Россия Федерациясининг “Литературная газета” таҳририяти грант дастурларини жалб қилиш бўйича директори Алексей Шавлов билан учрашди. “Литературная газета” 1830 йилдан буён 500 000 тиражда чоп этилади, унинг асосчичи А.С.Пушкин ҳисобланади. Учрашувда икки давлатда маданият ва санъат соҳасини кенг ёритиш, ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш каби таклифлар илгари сурилди.

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2018 | 17:50