09 Август 2018
“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” мавзусида гала-концерт ташкил этилди

8 август куни Навоий шаҳар “Амфитеатр” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида УзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” форуми доирасида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” мавзусида концерт дастури ташкил этилди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев очиб бериб, “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” шиори остидаги ўтказилган форумида фаол иштирок этган ёшларга партиянинг сертификат ҳамда аъзолик гувоҳномалари топширди.

Концерт дастурида Маданият бошқармаси қошида фаолият кўрсатаётган “Наво” ашула ва рақс ансамбли хонандалари Бобмурод Холов, Камола Қодирова, Насиба Йулдошева, Навоий шаҳар маданаят бўлими ижодий ходимлари ҳамда “Фарҳод” маданият саройининг “Fresh Dаnсе” рақс жамоаси чиқишлари тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки завқ бағишлади.

 

Охирги янгиланиш: 15.10.2018 | 11:56