10 Август 2018
ҚУТЛУҒ БАЙРАМ ОЛДИДА

    Мустақиллик – халқимиз учун чин маънодаги қутлуғ кун, байрамлар ичра тенгсиз байрамдир! Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ёшлар иттифоқи аъзолари аллақачон ушбу байрам шукуҳи остидаги “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли маънавият тарғибот ишларини бошлаб юборишди. Етакчи Бобур Убайдуллаев бошчилигидаги талаба-ёшлар айни дам Сирдарё вилояти бўйлаб тарғибот сафарларини уюштиришган. Дастурга мувофиқ, мазкур учрашувларда ёшлар билан ўзаро ижодий суҳбатлар, санъат ва маданият соҳасидаги қатор янгиликлар муҳокама этилади. Мамлакатимиз Мустақиллиги муносабати билан яратилган ижтимоий роликлар, талаба-ёшларнинг ижодий ишлари, видео-тақдимотлар ўтказилади, шунингдек, кўнгилочар концерт дастурлари, шоу-томошалар, қизиқарли ўйинлар ҳам ташкиллаштирилиб, мутолаа маданияти, китобхонлик салоҳияти кенг тарғиб қилинади.

     Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Маънавият-маърифат ишлари проректори Давлат Муллажонов ташаббуси ҳамда кўмаги остида Сарвиноз Саксонова, Достон Ҳақбердиев, Жумагул Нишонова, Камолиддин Умаров ва бошқа бир қатор иқтидорли талаба-ёшлар ушбу фахрли байрам тарғиботида фаол қатнашиб, ўз маҳорат ва истеъдодларини кўрсатишмоқда.

 

      “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги Мустақиллигимизнинг 27 йиллик муборак ёшига бағишланган тадбирлар тинч ва осойишта кунларимизнинг қадрига етишимиз, улғайиб келаётган ёшларимиз онгида бугунги осуда ва фаровон турмушимизни асраб-авайлаш, чин дўстлигу-биродарлик анъаналарига йўғрилган гўзал муносабатларимизниэъзозлаш каби муқаддас туйғуларни акс эттиришдир. Ишонамизки, она Ватанимиз осмонининг мусаффолиги ва байрамларимизнинг унутилмас шукуҳлари бардавом бўлади. Ижодкорларга эса эзгу ишларда туганмас шижоатлар тилаб қоламиз!

 

 

Достонбек Раҳматуллаев

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти матбуот хизмати котиби

Охирги янгиланиш: 15.10.2018 | 11:56