10 Август 2018
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун ўқув семинар ташкил этилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармаси томонидан Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқув-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосалари учун уч кунлик ўқув семинари ташкил этилди. Амалий ўқув семинарида “Ўқув режа нима?”, “Тарификация нима ва унинг тузилиш тартиби”, “Соатлар сеткасининг тузилиши тартиби”, “Бўлимлар бўйича соатлар сеткасини тузиш”, “Якка тартибдаги дарс соатларининг келиб чиқиши”, “Гуруҳли дарс соатларининг келиб чиқиши”, “Умумтаълим мактаб дарс соатлари тарификациясини тузиш” мавзуларида марузалар тенгланди. Амалий ўқув семинари давомида барча мавзулар батафсил тушунтириб ўтилди ва мувзу юзасидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Амалий ўқув семинари якунида барча Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқув-маърифий ишлари бўйича дирекор ўринбосарларига ўз мактаби мисолида мустақил равишда дарс соатлари тарификациясини тузиш топшириғи берилди.

 

Охирги янгиланиш: 19.08.2018 | 12:09