19 Август 2018
Театр жамоаси хашар завқида

Республикамиз бўйлаб 18-19 август “Умумхалқ хайрия ҳашари” куни сифатида ўтказилмоқда. Атроф-муҳитни покиза тутиш, ҳамжиҳатликда ишлаш албатта бир жойда фаолият юритаётган инсонларни янада яқинлаштиради. Кўчаларимизни озодалиги, ободлиги - бу бизнинг юзимиз.

Меҳнаткаш инсон ҳар жойда азиздир. Умумхалқ хашари муносабати билан Андижон вилояти қўғирчоқ театрида ҳам иш қизғин. Барча ходимлар бел боғлаб, театр атрофини гўзаллаштиришга чиқиб, қувноқ хангомалар, самимий суҳбатлар билан ишга киришдилар.

Театр директори Бекзод Қурбонов, Абдурасул Саматов, бошчилигидаги умумхалқ хашари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Поклик остонадан бошланади деганларидек, қадам босиб кирадиган эшик атрофини тоза бўлса, четдан келган одам шунга қараб ўз хулосасини чиқариб олади.

Театр саҳнасида ўқув марказининг ҳисобот концетрти бўлаётганига қарамай ижодий ходимлар “Соғлом танда-соғ ақл” спектаклини келган меҳмонларга намойиш этиб яна бино атрофини ободонлаштиришга чиқдилар.

Ишига маъсулият билан ёндашиб, чин юракдан меҳнат қилинса, барчаси кўнгилдагидек кечади. Бугун театр жамоаси ўз ишларини сидқидилдан бажаришмоқда. 

Мансурбек Рўзиев

Андижон вилояти қўғирчоқ театри бадиий эмакдоши.

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22