05 Сентябрь 2018
«Бегуноҳ айбдорлар» номли кўргазма ташкиллаштирилди

 31 август -  Репрессия қурбонларини хотиралаш кунига бағишлаб, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида «Бегуноҳ айбдорлар» номли кўргазма ташкиллаштирилди. Кўргазмага музей фондларида сақланаётган, ХХ асрнинг бошларидан ўрталаригача бўлган йилларда репрессияга учраб шаҳид кетган халқимиз фарзандларининг меҳнатлари, портретлари, фоторасмлари, китоблари экспозицияга қўйилди. Шунингдек келган томошабинларга шу даврнинг шукуҳини бериш мақсадида Қорақалпок давлат Ёш томошабинлар театрининг ижодкор актёр ва актрисалари томонидан жонли экспозиция ташкиллаштирилди. Унда ёлғон гувоҳлик билан судланиб бегуноҳ жазоланган инсон тақдири намойиш этилди.  Ватанимизнинг эркинлигини, халқимизнинг ғурур ва қадриятини, миллийлик, урф-одатларни, душман ва қарши кучларга аёвсиз жангда қурбон бўлган инсонларнинг бизнинг бахтимиз учун қилган мардликдарини хотирлаш бизнинг ва авлодларимизнинг фарзли вазифасидир. 

 

Охирги янгиланиш: 17.10.2019 | 13:49