12 Сентябрь 2018
Номоддий маданий мерос мавзусига бағишланган кўрик-танловларнинг вилоят босқичи ўтказилди

    Номоддий маданий меросимизни тарғиб қилиш, ушбу соҳада экспедиция ва илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 11 сентябрь куни Бухоро шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида номоддий маданий мерос муҳофазасига бағишланган “Энг яхши экспедиция ва илмий тадқиқотчи” ҳамда “Энг яхши фото ва видеолавҳалар” республика кўрик-танловларининг вилоят босқичи ўтказилди.

   Бухоро Давлат университети филология фанлари номзоди, доцент Дилшод Ражабов раислигида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари 32 та маданият бўлимлари томонидан тавсия этилган фото ва видеолавҳалар, уюштирилган экспедиция ҳамда фикр-мулоҳазаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни вилоят босқичи ғолиблари деб топдилар:

“Энг яхши экспедиция ва илмий тадқиқотчи” йўналиши бўйича:

1-ўрин – Сайёра Носирова (Қоровулбозор тумани)

“Энг яхши фото ва видеолавҳалар” йўналиши бўйича:

1-ўрин – Наби Бўронов (Бухоро шаҳар)

2-ўрин – Жалолиддин Жаҳонов (Ғиждувон тумани)

2-ўрин – Жаҳонгир Ўринов (Вобкент тумани)

3-ўрин – Шавкат Самиев (Шофиркон тумани)

3-ўрин – Ирода Нурова (Пешку тумани)

3-ўрин – Мирали Рамазонов (Жондор тумани)

Рағбатлантирувчи ўринлар:

-       Джура Тўраев (Когон шаҳри)

-       Фарангиз Шаробова (Олот тумани)

-       Собир Болтаев (Бухоро тумани)

-       Миршод Файзуллоев (Ромитан тумани)

-       Шоҳжаҳон Хайруллаев (Қоракўл тумани)

     Кўрик-танловларнинг вилоят босқичи 1-, 2-, 3-ўрин соҳиблари Бухоро вилоят маданият бошқармасининг диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ҳамда танловнинг Республика босқичида иштирок этиши учун тавсия этилдилар.

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59