13 Сентябрь 2018
Озарбайжонлик мусиқашунос, профессор Л. Гусейнова Ўзбекистон давлат консерваториясига ташриф буюрди

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилган Халқаро мақом анжумани барча соҳа билимдонлари, ёш изланувчилар ва ижрочилар учун улкан тажриба ва фикрлар алмашинуви майдони бўлиб хизмат қилди. Анжуманда ўзининг мақом санъатига бағишланган маърузалари билан иштирок этган Озарбайжон Миллий консерваторияси илмий ишлари бўйича проректори, мусиқашунос, профессор Л. Гусейнова 12 сентябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясига ташриф буюрди, меҳмонни Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқув ишлари бўйича биринчи проректори А. Мансуров кутиб олди ҳамда уларни ушбу даргоҳда кўриб турганликларидан мамнун эканликларини таъкидлади. Сўнгра, улар Ўзбекистон давлат консерваториясининг миллий экспериментал лабараторияси, консерваториянинг орган зали ҳамда консерваторияда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
    Уларга консерваториянинг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори И.Турсунбаев, В.Успенский номилаги РИМСАЛ директори Д. Джамалова ҳамда профессор А.Ташматовалар ҳамроҳлик қилишди. Озарбайжон Миллий консерваторияси илмий ишлари бўйича проректори Л.Гусейнова консерваториянинг фаолияти билан яқиндан танишар экан, бу ерда ёшларнинг сифатли таълим олишлари ва ижод қилишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд эканлиги унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Шунингдек, икки томонлама ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича фикр алмашдилар.

 

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29