14 Сентябрь 2018
Ватанимиз миллатлараро тотувлик юртидир

Ўзбек халқи азал-азалдан меҳмондўст, олийжаноб, барча миллатларга нисбатан бирдек садоқатли бўлган буюк халқдир. Ватанимизда миллатлараро тотувлик қарор топган, миллий маданий марказлар фаолияти самарали йўлга қўйилган қолаверса ўз ижодий қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган. Бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшаб келишмоқда ҳамда мамлакатимиз ривожига ўзларининг муносиб улушларини қўшишмоқда.

Сўзларимиз исботи тариқасида айтадиган бўлсак, айниқса юртимизда корейс миллатига бўлган ҳурмат ва эътибор таҳсинга лойиқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: «Биз корейс миллатига мансуб юртдошларимизнинг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш — саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлаш, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар тараққиётига қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлаймиз. Улар юртимиздаги чўлларни ўзлаштиришда фаол иштирок этди, қийин шароитларда қўриқ ерларга ишлов берди, ернинг тилини биладиган омилкор деҳқон сифатида кейинчалик энг илғорлар қаторидан жой олган хўжаликлар барпо этди. Корейс миллатига мансуб юртдошларимизнинг шонли ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистоннинг ҳар томонлама тараққий топиши ва фаровон бўлишига қаратилган бунёдкорлик фаолияти мамлакатимиз эришган ютуқлар солномасида ёрқин саҳифа бўлиб қолади». Корейс миллати шанига билдирилган шундай юксак эътирофлар амалий ҳаракатларда ҳам ўз исботини топмоқда. Жумладан 2018 йил 09 сентябр куни Корея Халқ Демократик Республикаси Мустақиллик куни, шунингдек Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари ўртасида Дўстлик шартномаси тузилганлиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги Корейс маданият марказида, Корейс консуллари иштирокида катта маданий тадбир булиб ўтди.

Тадбирда Яккасарой тумани Маданият бўлимига қарашли Маданият ва аҳоли дам олиш маркази кошидаги "Райҳон" ашула ва ракс тўгарак дастаси хамда "Ветеран" хор тўгарак гурухлари хам ўз чикишлари билан иштирок этди.

Тадбир сўнггида "Райҳон" хамда "Ветеран" жамоаларининг фаол иштирокчилари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59