14 Сентябрь 2018
Ўзбек-француз археологик ҳамкорлиги

    2018 йил 14 сентябрь куни Термиз археология музейида Франциянинг  Эколь Нормаль Супермер университетининг  Шарқ ва Ғарб археология ва филология лабараторияси археологи Сеголен де Понтбрианд  билан археология музейи илмий ходимлари ўзаро тажриба алмашишди.  Сеголен де Понтбрианд Франция Ўрта Осиё институти (IFEAK) нинг Термиз археология музейида 3 ойлик малака ошириш гранти соҳибаси ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирги кунда  Сеголен де Понтбрианд Франция Ташқи ишлар вазирлиги молиялаштирган Ўзбек-Француз археологик экспедицияси раҳбари ҳисобланади. Ўзбек-Француз археологик экспедицияси 1993 йилдан ҳозирги кунга қадар фаолиятини давом эттириб келмоқда. Бу экспедицияга дастлаб Франциянинг  Эколь Нормаль Супермер университетининг  Шарқ ва Ғарб археология ва филология лабараторияси илмий директори Пьер Лериш раҳбарлик қилган бўлса,  ҳозирги вақтда Сеголен де Понтбрианд раҳбарлик қилиб келмоқда. Шу ўтган давр мобайнида бу экспедиция бир қатор ёдгорликларда жумладан: Эски Термиз худудида, Чингизтепа-1 нинг Шаҳристон, Қўрғон қисмида ҳамда  Чингизтепа-2 саройнинг  даҳлиз қисмларида археологик тадқиқот ишларини олиб боришган. 2018 йилда экспедиция фаолияти 15 июндан 15 июлгача давом этди. Бу  экспедицияда Термиз археология музейи катта илмий ходими З.Холиқов ва Термиз давлат университетининг Тарих факултети талабалари ҳам амалиёт ўташди. Экспедиция томонидан воҳа археологик ёдгорликларида олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида топилган ашёлар Термиз археология музейига топширилиб музей фондини бойитиб бормоқда.

 

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2018 | 19:59