03 Октябрь 2018
"Ипак йўлида туризм” ўз ишини бошлади

 

               3-5 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида 24 - «Ипак йўлида туризм» халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади. Бу сайёҳлик ярмаркаси ҳар йили ўтказилиб келмоқда ва унда жаҳонинг кўпгина мамлакатлари, Марказий Осиё ва Республикамизнинг барча ҳудудларидан маданият, санъат ва сайёҳлик йўналишлари вакиллари қатнашишади. 

              Кўп йиллик анъанага мувофиқ бу йил ҳам Хива “Ичан Қалъа” музей-қўриқхона вакиллари Ш.Матякубов бошчилигида мазкур анжуманда иштирок этмоқдалар. Музей илмий ходимлари томонидан ярмарканинг Хоразм павильонида — Хоразм тарихи, маданияти ва санъатига  бағишланган кичик кўргазма ташкил қилинган. Бундан ташқари, ярмаркада Хоразм халк фольклор ансанбли ҳам ўзининг юракка яқин куй ва рақслари билан иштирок этмоқда.

                  Тошкент Халқаро сайёҳлик ярмаркаси сайёҳлик маҳсулотларини жаҳонга тарғиб қилиш, сотиш ва ҳамкорлар билан учрашиш учун ўзига хос имконият ҳисобланади. Ушбу ярмарка дунё миқёсидаги сайёҳлик соҳаси вакилларини ўзаро фикр ва тажриба алмашиши, соҳа муаммоларига ўзаро ечим топишлари ва илмий йиғилишларда бирга қатнашишларига шароит яратади. Ҳамкорлар билан келгуси ишлар учун режалар тузилади, баҳолаш тизимлари қайта кўриб чиқилиб, янги сайёҳлик йўналишлари очилади.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29