05 Октябрь 2018
Иқтидорли болаларни санъат дунёсига илк қадамлари

Тошкент шаҳридаги Антонина Хлебушкина номидаги 22-сон болалар меҳрибонлик уйида республика Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва маърифат маркази  вакиллари иштирокида хайрия концерти ўтказилди. Тадбир давомида болажонларга совға-саломлар ва кўплаб китоблар ҳадя этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек  Назарбеков ташаббуси билан мазкур ташкил этилган  ҳомийлик концерти бир қанча эзгу мақсадларни  кўзда тутган. Улардан  асосийси  – меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасида ёш иқтидорларни кашф этиш  ва уларни қўллаб-қувватлашдан ҳам иборат.

Эндиликда бу каби учрашувлар  мамлакатнинг барча ҳудудларидаги меҳрибонлик уйларида ҳар ойда ўтказиб борилади.

 

 

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29