08 Октябрь 2018
Вобкент тумани теримчилари

Куни кеча  Бухоро вилояти Вобкент тумани Хайрабодча махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Нодир Бобир Шукур" ф/х пахта йиғим-теримида биринчилардан бўлиб белгиланган режани ортиғи билан бажарганлиги муносабати билан вилоят Маданият бошкармаси, "Ўзбекконцерт" ДМ вилоят бўлими билан хамкорликда пахта теримида фаол қатнашган теримчилар учун концерт дастури ташкил этилди.

Теримчиларга маданий хизмат курсатиш ва уларни кайфиятини кўтариш мақсадида ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадулло Раметов, Рохат Муродова ва вилоятдан таниқли санъаткорлар теримчиларга ғайрат, шижоат ва кўтаринки кайфият улашишди.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45