09 Октябрь 2018
Татаристон Республикасининг “Қозон” рақс ансамбли Навоий шаҳрида

Дунё халқларининг ноёб, ўзига ҳос мусиқаси ҳамда анъанавий рақс ижрочилиги санъатини ёш авлод онгига сингдириш, ушбу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғулари билан қараш, уларда дунё рақс санъатига нисбатан эҳтиром ҳисларини юксалтириш ноёб намуналари билан кенг таништириш мақсадида жорий йил 5 октябрь куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Татаристон Республикасидан ташриф буюрган “Қозон” рақс халқ ансамбли томонидан шаҳар аҳолисига икки сеансда бепул концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастурида татар халқининг ўзига хос урф-одатлари, тўй маросимлари ва тарихи акс эттирилган сахналаштирилган рақслар ижро этилди. Шунингдек рақс ансамбли томонидан турли миллатга ҳос рақс чиқишлари омма олқишларига сазовор бўлди.

Навоий вилоят ҳокими томонидан жамоага ташаккурнома вилоят ҳокимлиги котибият мудири Я.Душанов томонидан тақдим этилди. Шунингдек вилоят маданият бошқармаси томонидан ансамбль 46 нафар иштирокчиларига қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди. Бу каби ҳамкорлик жараёнлари хар бир давлатларнинг рақс жамоалари ўзаро ижодкорларни маънавий боғловчи восита эканлиги кундай равшан. Гастроль сафарларини ташкиллаштириш ва буни тизимли равишда давом эттириш анъанага айланиб бормоқда.

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22