09 Октябрь 2018
Украинанинг Киев шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир

Жорий йилнинг 20-26 сентябрь кунлари Украинанинг Киев шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон маданияти кунлари ҳамда Ўзбекистон кулолчилик анъаналарига бағишланган тадбирлар ўтказилиб, унда Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Рўзиби Ходжаева раҳбарлигида ташкил этилган “Истиқлолим қизлари” дуторчилар ансамбли иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги мухтор элчиси А.Абдуалиев ташаббуси билан ўтказилган тадбирда иштирок этган “Истиқлолим қизлари” дуторчилар ансамбли, йиғилган меҳмонларга ўзбек мусиқа санъатининг ёрқин намуналаридан куй-қўшиқлар ижро этиб, меҳмонлар олқишларга сазовор бўлишди. “Садо” рақс ансамбли томонидан ижро этилган рақслар гулдастаси тадбирга ўзгача шукуҳ, меҳмонлар қалбига қувонч олиб кирди.

Тадбирлар давомида Ўзбекистоннинг Украинадаги мухтор элчиси А.Абдуалиев рафиқаси Г.Абдуалиева меҳмонларга Ўзбекистон кулолчилик анъаналари, қўлланилган нақшлар мазмунига бағишланган тақдимот ўтказди. Бу каби лойиҳа ва тадбирлар халқаро маданий алоқалар ривожига улкан ҳисса қўшишига ишонамиз.

 

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22