09 Октябрь 2018
Фарғона вилояти қўғирчоқ театрининг йигирма бешинчи театр мавсуми очилиши

2018 йил 8 октябрь куни Фарғона вилояти қўғирчоқ театрининг йигирма бешинчи театр мавсуми очилиши бўлиб ўтди. Театр мавсуми устоз санъаткорлар, жажжи болажонлар ва бир қатор томошабинлар ташрифи билан кўтаринки рухда, тантанали  равишда очилди.

Тадбирда Фарғона вилояти Маданият бошқармаси Маданият муассасаларини ташкил этиш бўйича бош мутахассиси Х.Ж.Зокиров, Фарғона вилояти мусиқали драма театри директори А.Акрамов, Фарғона вилояти рус драма театри директори О.Тўхтасинов, бир қанча санъаткорлар ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Ҳалқ артисти Мухаммадали Абдуқундузов сўзга чиқиб болажонларни ва театр жамоасини театр мавсуми очилиши билан чин юракдан муборакбод этдилар.

Театр саҳнасида Н.Тоджидинова томонидан саҳналаштирилган муаллиф Н.Гернетнинг “Ғоз жўжаси-тулки ҳийласи” спектакли намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22