09 Октябрь 2018
«Аждодларимиз дурдоналари» мавзусида учрашув ўтказилди.

Муҳтарам юртбошимизнинг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўтмиш ва келажакни боғлагувчи кўприк ҳисобланган маданий маскан - Музейларга сайёҳлар қатновини кўпайтириш мақсадида, мавжуд таълим муассасаларида, турли ташкилот ва корхоналарда, ички ишлар органларида  ва вилоятдаги ҳарбий қисмларда тарғибот ва ташвиқот ишлари самарали амалга оширилиб, жорий йилнинг 8–октябрь санасида Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида, “Қосим Шайх” қадимий мажмуасида ҳамда мажмуа музейида  вилоятнинг 99451- ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида «Аждодларимиз дурдоналари» мавзусида учрашув ўтказилди.

Ўчрашувда Тва МИБ офицерлари, Ҳарбий қисм аёллар кенгаши, Ўзбекистон Фанлар Академияси вилоят бўлими,  Ҳарбий қисм шахсий таркиби хамда ЎЗМТДП вилоят кенгаши иштирок этди. Учрашувда музейнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул  ходими Д. Мустафоева юртимиздаги, қолаверса вилоятимиздаги музейлар фаолияти билан йиғилганларни таништириб, аждодларимиздан бизгача сақланиб келаётган қадимий буюмлар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъана ва удумлар    халқимизни айниқса ёш ўсиб келаётган авлод қалбида, Ватанга меҳр-муҳаббат, юртига садоқат, тарих ва ўтмишга фахр тўйғуларини шакиллантириши айтиб ўтилди. 

Тадбир давомида 99451 ҳарбий қисм тарбиявий  ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи капитан А.Қурбоновнинг маърўзаси тингланди. Унга кўра ушбу учрашув барча ватандошларимиз сингари ҳарбий қисм хизматчиларида ҳам  ватанимизнинг бой тарихини ўрганишга, юртимизни мардонавор ва сидқидилдан  ҳимоя қилишга ,ўтган аждодларимизга муносиб авлод бўлишга   шижоат баҳш этадиган маданият муассасаси эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, маданият соҳасидаги кенг имкониятлар, соҳадаги тубдан ўзгаришлар, Республикамизда  ташкил этилаётган турли хил фестиваллар, қўшни давлатларда ўтказилаётган маданият кунлари мисолида ҳам кўриш мумкин дейилди. Капитан Қурбонов  бундай таклиф ва имкониятлар учун Маданият вазирлиги раҳбариятига  ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22