09 Октябрь 2018
Коррупцион ҳаракатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идораларо комиссиянинг тузилганлиги, комиссия томонидан олиб борилаётган қатор ишлар бунга яққол мисол бўла олади. Куни кеча Ўзбекистон давлат консерваториясида Тошкент шаҳар Прокуратурасининг тақдимномасига биноан талаба-ёшлар ҳамда ишчи ходимлар ўртасида коррупцион ҳаракатларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори А.Мансуров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор С.Азизбоев, тегишли мутахасислар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбати давомида консерваторияда таълим олаётган талаба-ёшалар ва ишчи ҳодимларга бу каби иллатлардан йироқ бўлиш лозимлиги, бу каби жиноятлар учун жазо муқаррар эканлиги таъкидланди ва айниқса санъат ва маданият соҳаси вакиллари учун бу каби қилмишлар ювилмас доғ эканини айтиб ўтди. Ўз навбатида консерваторияда ҳам бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Адолат қути”лари ўрнатилганлиги ва бу ректор томонидан жиддий назоратга олинганлиги таъкидланди.
Давра суҳбати давомида талаба-ёшлар ҳам ўзларининг бу иллатларга қарши эканликлари ва унинг олдини олишда ўз ҳиссаларини қўшишларини билдириб ўтишди.

 

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22