10 Октябрь 2018
Татаристон Республикасининг “Қозон” рақс ансамбли Самарқандда

Жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 15:00 да Самарқанд шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Татаристон Республикаси “Қозон” рақс ансамблининг концерт дастури самарқандликларга намойиш этилди.

“Қозон” рақс ансамбли ўзларининг ижодий чиқишлари билан томошабинларга кўтаринки хуш кайфият бағишлади.

Концерт сўнгида Татарстондан ташриф буюрган жамоага ташаккур билдирилиб, эсдалик совғалар топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 16.10.2018 | 18:22