11 Октябрь 2018
Мақом музейида экспонатларни хужжатлаштириш жараёни давом этмоқда

Ўзбекистон Републикасида жамиятнинг барча жабҳаларида тубдан янгиланиш, миллий мафкурамизнинг асоси бўлган маданий меросни теран идроклаш, миллий қадрият сифатида англаш ва абадий асраш жараёнига катта эътибор бермоқда. Халқимизнинг бой тарихи, буюк аждодларимизнинг моддий-маънавий мероси, тарихий хотирамизни жонлантириш, янги авлод учун ибрат манбаига айлантириш ишлари жадал давом этмоқда. Халқнинг маънавий дунёсини бойитиш,  ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда музейларнинг ўрни беқиёсдир.

Ўзбекистон Республикасидаги музейлар фаолиятида фонддаги музей ашёлари ва асори-атиқаларни хужжатлаштириш ва бус-бутун сақлаш учун шароит яратиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбек­ис­тон Республикаси Президентининг 2017 йил 17-октябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги № ПҚ -3391 сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  6 август 2018 йилдаги 621-сонли қарори асосида Маданият вазирлигининг сайи-харакати билан Шаҳрисабзда  ташкил этилган  “Мақом музейи” да йиғилган асори-атиқаларни Миллий музей фондига киритиш учун хужжатлаштириш ишлари бошланди. Музей экспонатлари ва экспозицияда намойиш этилаётган илмий-ёрдамчи музей ашёларини сифатли рақамли фотога тушириш, уларга инвентар рақами бериш, музей ашёсини илмий таьрифлаш, холатини аниқлаш каби ишларини пухта бажармоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Консерваторияси, пойтахтдаги етакчи музейлар ва вилоятлардаги Маданият вазирлиги таркибидаги музейларнинг қўшма экспозициясида намойиш этилаётган 181 дона экспонатлардан ташқари Қашқадарё вилояти худудидан тўпланган 400 дан зиёд экспонатларни рақамли фотоколлекцияси яратилмоқда.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 15.12.2018 | 15:08