11 Октябрь 2018
“Дўстлик” форуми иштирокчилари Термиз археология музейига ташриф буюришди

2018 йил 10 октябрь куни Термиз археология музейига Термиз шаҳрида Афғон, Тожик, Қирғиз, Қозоқ ва Ўзбек талаба ёшлари ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилиши режалаштирилган “Дўстлик” форуми иштирокчилари ташриф буюришди. Форум иштирокчиларига музей илмий ходимлари А. Бобохўжаев, Ш. Раджабов, А. Хуррамов ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Р. Худойбердиевлар экскурсия ўтишди.

Экскурсия давомида талаба ёшлар Сурхон воҳасининг бой тарихи, маданияти, урф-одатлари ва аньаналари билан таништирилди. Форум иштирокчилари ўзининг Сурхон воҳаси тарихи ва Термиз археология музейига нисбатан бўлган илиқ фикр ва мулоҳазаларини музейнинг хотира китобига ёзиб қолдирдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 15.12.2018 | 15:08