11 Октябрь 2018
Термиз санъат коллежида "Одам савдосига қарши курашамиз!" мавзусида тадбир ташкил этилди

2018 йил 11 октябрь куни Термиз санъат коллежида "Одам савдосига қарши курашамиз!" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Термиз шаҳар бўлинмаси раҳбари Одил Худойқулов "Одам савдоси-инсон эркинлигига таҳдид", "Барқарор ҳаёт" маркази ходимлари Ирода Алиева, Фотима Давлатовалар "Одам савдосига қарши кураш" мавзуларида  видео роликлари билан иштирок этишди.

Коллежнинг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.И.Турсунова ҳамда коллежнинг ўқитувчилари С.Атақулова, Н.Химматқулова, Ш.Маматқулов, Г.Норқобилова, Р.Шаймарданова, М.Холиқов ва бадиий безаш кафедраси, маданий тадбирлар кафедраси 2-3 босқич талабалари, сахна кўринишлар ва мавзу бўйича расм чизмалари кўрик танлови ташкил этилди ва коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

Охирги янгиланиш: 11.12.2018 | 11:07