25 Октябрь 2018
Юртимизда Қирғизистон маданият кунлари бўлиб ўтмоқда

2018 йил 24-28 октябрь кунлари Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир доирасида 24 октябрь куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейига Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири в.в.б. Б. Секинов бошчилигидаги 50 нафардан иборат делегация ташриф буюрди.

Делегациянинг музейга ташрифи давомида ўзбек халқи амалий санъатининг каштачилик, кулолчилик, гиламдўзлик, ёғоч ўймакорлиги каби намуналаридан баҳраманд бўлиш билан бирга музей хақида керакли маълумотларга ҳам эга бўлишди.

Шу билан бирга музейнинг мусиқий жамоаси ўзиниг ўзбек миллий куй ва қўшиқлари билан ташриф буюрган меҳмонларни хушнуд этишди.Қирғизистон Республикаси делегациясида Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилигига бўлган қизиқиш янада ортди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 10.12.2019 | 18:41