02 Ноябрь 2018
ДИҚҚАТ КАСТИНГ!!!

ДИҚҚАТ КАСТИНГ!!!

 

Истеъдодлимисиз, Сизда бошловчилик маҳорати шаклланганми, унда бу Сиз кутган имконият!

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорликда ўзида бошловчилик салоҳияти бор истеъдодли, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун танлов эълон қилади.

Мазкур танлов икки босқичда ўтказилади:

1.Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни қисқа ва сифатли видеоролик тарзида тайёрлаб, бизнинг телеграм манзилимизга юборишингиз лозим бўлади. Муддат 15 ноябргача!

2. Келиб тушган видеороликлар икки кун ичида сараланиб, 18 ноябрь куни малакали мутахассислар томонидан синов шарти ўтказиш орқали маҳоратли йигит-қизлар танлаб олинади.

 

Иштирокчиларга қўйилган талаблар:

- 18 ёшдан 30 ёшгача бўлиши;

- ўрта-махсус ва олий маълумотга эга бўлиши;

- йигитларнинг бўйи 175 см.дан юқори, қизларнинг бўйи 165 см.дан юқори бўлиши;

- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (қўшимча, хорижий тиллар ҳам);

- интонация, овоз имкониятларидан фойдалана олиши лозим.

 

Мурожаат учун телефон: (99) 823-20-20 (телеграм манзили ҳам шу ерда)

 

Шошилинг!!! Вақт жуда оз қолди. Биз излаётган бошловчи айнан Сиз бўлишингиз мумкин.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45