06 Ноябрь 2018
"Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-3991 сонли Президент қарори

2018 йил 1 ноябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-3991 сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг ҳар икки йилда бир марта Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш, биринчи марта ушбу фестивални ҳамда фестиваль доирасида "Ҳунармандчилик ва ҳалқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференцияни 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари  ўтказиш тўғрисидаги таклифлари мақулланди. Маданият вазирлиги савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси ва  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда Фестивалнинг тантанали очилиш маросимини ҳар томонлама пухта ва бадиий жиҳатдан бетакрор усулда тайёрлаш учун юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, уста ҳунармандлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларнинг кенг жалб этилишини таъминланиши белгиланди.

 

Охирги янгиланиш: 18.09.2019 | 20:09