08 Ноябрь 2018
Пахта теримчилари учун маданий тадбир

Бухоро вилояти Вобкент тумани “Қўлхатиб” махалла фуқаролар йиғинига қарашли “Нурли замин” фермер хўжалигида вилоят маданият бошқармаси, туман хокимлиги, туман маданият бўлими томонидан пахта теримчиларига маданий тадбир ташкил этилди.

Маданий тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса, Ўзбекистон Давлат драма теарти актрисаси Мадина Тўхтаева, Бухоро вилоят мусиқали драма театри актрисаси Раъно Хошимова, Бухоро мусиқали драма театри рахбари Гулнора Хусенова хамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари Лочин Рахимов, Феруза Асадовалар томонидан пахта йиғим-теримига ўз хиссаларини қўшаётган теримчиларга хуш кайфият ва кўтаринки руҳ улашишди.

Туман ҳокимлиги томонидан илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29