08 Ноябрь 2018
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида “Ёшлар ва театр” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республкаси Президентининг 2017-йил 31- майдаги ПҚ – 3022 қарорига асосан Ўзбекистон Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора тадбирлар дастурининг 3-бандида кўрсатилган “Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларнинг қалби ва онгига эзгу ғояларни янада чуқурроқ сингдиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш” тўғрисидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 2018 йил 31 октябрь куни соат 15:00 да Самарқанд вилояти халқ талими бошқармасига қарашли 60 – иқтисослашган заиф кўрувчи болалар мактаб интернати ўқувчилари учун театр фахрий актёрлари билан ижодий учрашув ҳамда Н. Осипова қаламига мансуб “Ўрик гуллаганда” спектаклининг намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Бахрулло Рахимов, Бахтиёр Рахимов, Солижон Ҳакимов, Меҳри Ҳакимова ва бир қатор ёш истеъдод эгалари театрнинг хор жамоаси вакиллари Нигина Ачилова, Аббос Рашидов Ўткир Шодмоновлар ҳамда мактаб ўқувчилари ва ўқитувилари иштирок этишди Ижодий учрашув ва спектакль намойишидан сўнг концерт дастури бўлиб ўтди.

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29