08 Ноябрь 2018
Олмазор туманидаги 159-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг 2018 йил 15 октябрдаги № 09-2520 - сонли хати ижросини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси “Оркестр чолғулари ва Эстрада санъати” факультети декани Ф.Абдуллаев ҳамда декан ўринбосари Қ.Хабибуллаев томонидан Олмазор туманидаги 159 - сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-8-9 синф ўқувчилари билан “Мусиқа-маънавият ўчоғи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда консерваторияда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларидан ташкил топган “Торли квартет” ансамбли мактаб ўқувчиларига скрипка, альт, виолончель чолғулари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтиш ва ушбу чолғулар созларида ўқувчиларга концерт дастури тақдим этилди.

Тадбир давомида ўқувчилар орасида мусиқа ва санъат мактабида тақсил оладиган ўқувчилар борлигини аниқланди ва улар билан доимий равишда ижодий учрашувлар ўтказиш ҳамда маҳоратларини оширишларига кўмак бериш борасида келишиб олинди. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши келажакда албатта ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29