08 Ноябрь 2018
Композитор Надим Норхўжаев билан учрашув

Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, соғломлаштириш ва мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларни ёшлигидан касбга йўналитириш ҳамда уларнинг илм олишга бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда ва туманлардаги ўрта таълим мактабларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон давлат консерваторияси катта ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таниқли композитор Надим Норхўжаев жорий йилнинг 2 ноябрь куни Олмазор туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактабда таҳсил олаётган ўқувлар билан суҳбатлашди. Ушбу учрашув давомида ўқувчилар композиторлик санъати ва унинг мусиқа санъатидаги аҳамияти каби мавзуларда маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, таниқли композитор Надим Норхўжаев келажакда шу соҳада меҳнат қилиш истагидаги ўқувчиларга ўзининг тавсия ва маслаҳатларини бериб ўтди.

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29