08 Ноябрь 2018
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 191-сонли умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацисининг 2018 йил 15 октябрдаги №09-2520 сонли хати ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида 2018 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси “Бастакорлик, мусиқашунослик, фортепиано, академик хонандалик, хор дирижёрлиги” факультети декани Д.Химматов билан Олмазор туманидаги 191-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида Д.Химматов Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён қилишлари, юксак илми, фидойилиги билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун барча шароит мавжудлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлари халқимизнинг бой маънавий-маърифий мероси, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби эзгу анъаналарини ўзида мужассам этган ҳолда, жамиятимизда муносиб ўрин эгаллаётгани ҳамда бу жиҳатлар ёшларимизнинг изланувчанлиги, билим эгаллашга бўлган иштиёқи, яратувчанлик хислати, ислоҳотларимизга дахлдорлик туйғуси мустаҳкам эканлигида намоён бўлаётганлигини айтиб ўтди. Шу боис юртимиз ёшларига яратилган шароитлар, кенг кўламли имкониятларга, пировардида, улар эришаётган муваффақиятларга кўпчилик, хусусан, дунё ёшлари ҳавас билан қараётганлигини таъкидлаб ўтди.

 

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29