08 Ноябрь 2018
Ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбати

Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, соғломлаштириш ва мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларни ёшлигидан касбга йўналитириш ҳамда уларнинг илм олишга бўлган иштиёқини янада ошириш мақсадида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда ва туманлардаги ўрта таълим мактабларида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири жорий йилнинг 1-ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори С.Азизбоев ва унинг раҳбарлигидаги талаба-созандалар иштирок этишди. Ушбу мактабда таҳсил олаётган 5-6 ва 10-11 синфлар ўқувчилари иштирок этган давра суҳбати давомида мусиқа ва унинг ўзига ҳос ҳусусиятлари тўғрисида махлумотлар берилди. Давра суҳбати якунида консерваториянинг 3-босқич талаба-созандалари томонидан кичик концерт дастури ҳам намойиш этилди ва ушбу концерт ўқувчи-ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

Охирги янгиланиш: 19.11.2018 | 16:29