05 Декабрь 2018
“ДЕЛЬФИН - ШОУ” ЎЗБЕКИСТОНДА

Ўзбек давлат циркида ажойиб янгилик! Ўзбекистонда илк бора уюштирилаётган “Дельфинлар шоу”си томошабинларга қувонч ҳадя этиш учун тайёргарликни бошлаб юборди.

Ҳозирда ушбу шоуни ўтказиш учун 3 та дельфин, 2 та денгиз мушуги ва бир дона денгиз арслони келтирилган. Уларнинг барчасини жами вазни 2 315 килограммни ташкил этади.

Ушбу сув ҳайвонлари қизил китобга киритилган сут эмизувчи ўта нозик ҳайвонлар ҳисобланади.Уларни боқиш учун барча маҳсулотлар ҳам денгиздан келтирилган бўлиб, дельфинлар яшаши учун сувнинг ҳароратини бир ҳилда ушлаб туриш ишлари талаб даражасида амалга оширилди.

10 декабрь куни “Дельфин - шоу”сини бошлаш арафасидамиз,– дейди Ўзбекистондаги делфин-шоу раҳбари Хусанов Абдулазиз.

Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилаётган бундай тадбир “Дельфин-шоу” барчани бирдек қувонтиради десак муболаға бўлмайди.

 

Охирги янгиланиш: 14.12.2018 | 11:04