06 Декабрь 2018
1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

Мустақиллигимиз шарофати билан 1989-йили 1-декабрь қоракалпоқ тилига давлат тили мақоми берилиб, Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек тили ва қорақалпоқ тили давлат тили сифатида юритилиб келинмоқда.

Шу боис хар йили 1-декабрь қорақалпоқ тили байрами сифатида юртимиз бўйлаб нишонланади. Мазкур санани белгилаш мақсадида шу йили 30-ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари ва Нукус шаҳар 10-сонли мактабида «Она тилим-фаҳрим менинг» деб номланган мусикий, бадиий, маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга мактаб ўқитувчилар жамоаси, музей ходимлари, мактаб ўқувчилари ва Халқ таълими вазирлиги ходими иштирок этди. Тадбир бошида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат гимнлари янгради. Кечага ташриф буюрган мехмонлар сўзга чиқиб жамоатни 1-декабрь қорақалпоқ тили байрами муносабати билан табриклади. Шунингдек мактаб ўқувчилари томонидан байрамга бағишланган бадиий чиқишлари томошабинларга хуш кайфият улашди. Учрашувнинг иккинчи ярмида музей ходимлари томонидан қорақалпоқ ёзувчи ва шоирларининг шеърлари ўқиб берилди ва ўқувчилар уларнинг қайси ёзувчи қаламига мансуб эканлигини топишиб савол-жавоб ва «Ким кўп билади мақолни» мавзусида бошқотирма ташкиллаштирди. Тадбир сўнггида музей жамоати томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар тадбирга фаол иштирок этган ўқувчи ва ўқитувчиларга топширилди.

 

Охирги янгиланиш: 14.12.2018 | 11:04