06 Декабрь 2018
Қўғирчоқ театри вокзал очилишида

4 декабрь куни қадимий ва хамиша навқирон Хива шахрида унутилмас тарихий воқеа – темир йўл вокзалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган юксак бунёдкорликларнинг бир намунаси хисобланган ушбу темир йўл вокзалининг очилиш тадбири хақиқий байрам тароватини касб этди.

Тантанали тадбирга Республикамизнинг барча худудларидан санъат, ижод ва маданият ахли ташриф буюриб, тадбирнинг маданий қисмига ўзгача кўтаринкилик бағишлашди.

Айниқса, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри актёрларининг чиқишлари тадбир иштирокчиларида улкан таассуротлар қолдирди. Вилоят қўғирчоқ театри ижодкорлари эртак қахрамонлари қиёфаларини гавдалантириб, миллий қўғирчоқларни ўйнатган холда, эртаклар шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари қалбига ўзгача шукух олиб киришди. Улар ижросидаги қадимий миллий халқ ўйинлари, театрлаштирилган томошалар кўнгилларда унутилмас вокеа сифатида бир умрга мухрланиб қолади.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45