06 Декабрь 2018
ИҚТИДОР ЭГАСИ

Рахматуллаев Аббосхон Ахмаджон ўғли 1992 йилда Фарғона вилояти Бешариқ туманида зиёлилар оиласида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2014 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини “Академик ижро” йўналиши бўйича тамомлаган. 2018 йилда Россия давлатининг Москва шаҳридаги Гнесинлар номидаги Россия мусиқа академиясини тамомлади.

А.Рахматуллаев ўзининг изланувчанлиги, ўзига берилган топшириқ ва вазифаларни тахлил қила олиши, ўз фикрига эга талабчан мутахассис эканлиги билан ўз ўрнига эга. У фаолияти давомида ўзининг билим савияси, интизоми билан ўз жамоаси ва тенгдошлари ўртасида хурматга сазовор бўлиб келмокда.

А.Рахматуллаев ўтган давр давомида Халқаро, Республика, вилоят ва шаҳар миқёсида ўтган барча тадбирларда Вокал артисти сифатида мунтазам фаол иштирок этиб келади.

Жумладан,

- 2011 йилда Қозоғистон Республикаси Шимкент шаҳрида ўтказилган ХV-халқаро “Романсиада” танловида “Гран-При” совриндори бўлган.

- 2013 йилда Россия давлатининг Москва шаҳрида ўтказилган “Bella voсe” номли якка ижрочиларнинг халқаро талабалар танлови Лауреати бўлган.

- 2014 йилда “Ягонасан муқаддас Ватан” республика кўрик танловининг I-даражали диплом соҳиби.

- 2016 йилда Россия давлатининг Москва шаҳрида ўтказилган “Серебряная россыпь” номли Халқаро фестивал-танлови Лауреати бўлган.

- 2017 йилда Россия давлатининг Курск шаҳрида камер ижро бўйича ўтказилган “Георгий Свиридов” номли Халқаро танловида I-даражали дипом ва олтин медал соҳиби бўлган.

- 2017 йилда Россия давлатининг Москва Давлат Консерваториясининг 150 йиллиги муносабати билан вокал асарларининг энг яҳши ичрочиси йўналиши бўйича диплом билан тақдирланган.

- 2017 йилда Россия давлатининг Москва шаҳрида ўтказилган “Наталия Шипиллер” номли якка ижрочиларининг 4-бутун Россия танловининг совриндори.

- 2017 йилда Россия давлатининг Уфа шаҳрида ўтказилган “Нариман Сабитов” номидаги мусиқа ижрочиларининг IX Халқаро танловида диплом билан тақдирланган.

- 2017 йилда Россия давлатининг Саратов шаҳрида ўтказилган Якка ижрочиларнинг ХХХI Собинов мусиқа фестивалининг совриндори.

- 2018 йил 20 октябр куни Россия давлатининг Масква шаҳридаги Крокус ситий холл мажмуасида ўтказилган Муслим Магамаев номидаги халқаро танловда диплом билан тақдирланиб юртимиз шарафини химоя қилди.

Самарали меҳнати, изланувчан ва ташаббускорлиги, жамаот ишларида фаоллигини инобатга олиб А.Рахматуллаев бир қатор юқори ташкилотлар томонидан диплом, фаҳрий ёрлиқ хамда эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Ёш ижодкорга омад тилаб, бундай иқтидор эгалари билан фаҳрланамиз.

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2018 | 17:45